ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ ИСРОИЛ ДАВЛАТИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ
Март 05, 2026. 16:38 • 2 дақ
• 45
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг иштирокидаги ҳолат юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. ракета ҳужуми ва сиреналар янграган пайтда «TikTok» ижтимоий тармоғида видео жойлаштирган. Ушбу видеода айтилган ножоиз сўзлар акс этган бўлиб, видеотасвирлар кейинчалик Исроил ижтимоий тармоқлар сегментида ҳам кенг тарқалган ва маҳаллий жамоатчилик орасида катта норозиликка сабаб бўлган.
Шундан сўнг Исроил фуқароси А.Х. мазкур ҳолат юзасидан полиция органларига мурожаат қилган.
Вазиятдан хабардор бўлиши биланоқ Элчихонанинг Консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароси Н.Х. билан тезкор тарзда боғланилиб, у билан тегишли суҳбат ўтказилди. Шунингдек, Исроил фуқароси А.Х. билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Н.Х. хавфсиз шароитда бўлиб ва мазкур масала Элчихонанинг Консуллик бўлими назоратида турибди.
Шу муносабат билан, Исроил Давлатида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан қуйидагиларни сўраб қоламиз:
- маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш;
- ўз хатти-ҳаракатларида эҳтиёткор бўлиш ҳамда турли провокациялардан тийилиш;
- ракета ҳужумлари пайтида Исроил Фронт орти қўмондонлиги томонидан бериладиган барча хавфсизлик тавсияларини сўзсиз бажариш.
Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси