Саида Мирзиёева: Таълим соҳаси – Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим қирраларидан биридир

Октябрь 15, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 88

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ибн Ҳалдун университети Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Нажмиддин Билол Эрдўғон билан бирга Истанбулдаги мазкур олийгоҳ ҳамда “Енидоғу” мактабига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Истанбулда Нажмиддин Билол Эрдоған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидоғу” мактабига бордик, – деб ёзди бугун Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Ушбу муассасаларнинг ўқитиш услублари, ёндашувлари менда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда таълим сифатига, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва уларда мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Бундай илғор амалиёт ўзаро ҳамкорлик учун кенг йўл очади. Ташриф давомида таълим масканларимиз ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда мактаб ўқувчилари, талабалар, педагоглар учун янги имкониятлар яратишга келишиб олдик.

Таълим соҳаси – Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим қирраларидан биридир. Мазкур йўналишдаги ҳамкорлигимиз ёшларнинг ўқиб-ўрганиши, дунёқараши ўсиши ҳамда бир-бирини янада яқиндан танишига хизмат қилади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш