Logo

Ўзбекистон Ҳамширалар академиясида халқаро факультет очилиши мумкин

Апрель 17, 2026. 15:20 • 56 сония

140
Ўзбекистон Ҳамширалар академиясида халқаро факультет очилиши мумкин

ПАНЕВЕЖИС, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари Литвадаги Паневежис коллежи раҳбарияти билан онлайн учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мулоқотда  томонлар тиббиёт ва профессионал таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва илғор тажрибаларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Ҳамширалар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда педагогик ходимлар учун Литва томони иштирокида малака ошириш курсларини ташкил этишга келишилди. Ушбу дастурлар замонавий таълим усулларини жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилгани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида бир қатор муҳим келишувларга эришилди. Хусусан, Ўзбекистон Ҳамширалар академияси қошида икки томонлама диплом дастури асосида Паневежис коллежи халқаро факультетини очиш имкониятлари кўриб чиқилди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш