Logo

Польшада қийин вазиятга тушиб қолган ҳамюртлар Янги йилни оиласи бағрида кутиб оладиган бўлди

Декабрь 31, 2025. 11:13 • 47 сония

195
Польшада қийин вазиятга тушиб қолган ҳамюртлар Янги йилни оиласи бағрида кутиб оладиган бўлди

ВАРШАВА, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси томонидан қийин вазиятга тушиб қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихонага икки нафар ватандошимиз ­– бири наманганлик ҳамюрт саломатлигидаги муаммо сабабли оғир аҳволга тушгани, иккинчиси қашқадарёлик юртдош молиявий қийинчилик ва ҳужжатларини йўқотгани боис мурожаат қилган.

Шундан сўнг элчихона вакиллари ҳамюртларимизни ватанимизга қайтариш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширган.

Бетоб бўлиб қолган ватандошимиз инсульт ташхиси билан тиббий муассасада бўлган. Шу боис, унга Польша тиббиёт муассасаси тавсиясига мувофиқ, парвозга рухсат берилгунга қадар зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Яна бир юртдошимизга эса ватанга қайтиш ҳужжатлари тўғриланган.

Фуқароларимизни ватанга қайтаришда Варшава­–Рига йўналишида махсус транспортда, Рига­–Тошкент бўйича эса авиарейс орқали амалга оширилди. Ҳар икки фуқаро учун Латвияга кириш рухсатномалари расмийлаштирилиб, транзит ҳаракати таъминланган. Ригагача транспорт хизматлари ташкил этилди ва авиачипталар харид қилинган.

Авиачипта харажатлари Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ҳисобидан қопланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш