Logo

Бемор ҳамюртимизга ўз вақтида кўмак кўрсатилиб, ватанга қайтарилди

Декабрь 30, 2025. 10:25 • 51 сония

129
	Бемор ҳамюртимизга ўз вақтида кўмак кўрсатилиб, ватанга қайтарилди

ЖИДДА, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги консулхонаси томонидан Маккадаги “Saudi National Hospital” шифохонасида даволанаётган ҳамюртимизга ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консулхона дипломатлари андижонлик юртдошимизга даволаниши учун яқиндан кўмак берган. Бемор ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши учун тегишли барча чора-тадбирларни амалга оширган.

Консуллик вакиллари беморни ватанимизга қайтариш масаласини “Musaffo Travel” сайёҳлик фирмаси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси билан ҳамкорликда кўриб чиққан.

“Musaffo Travel” фирмаси ҳамюртимизнинг касалхонада даволаниши билан боғлиқ барча молиявий масалаларни бартараф этган. Беморнинг турмуш ўртоғининг Маккада яшаши билан боғлиқ харажатларни ҳам қоплаб берган.

Бош консулхона ходимлари беморни шифохонадан Жидда халқаро аэропортига махсус тез тиббиёт ёрдам автомашинасида олиб келиш ва самолёт бортига чиқариш ишларини ҳал этган.

“Musaffo Travel” фирмаси ва беморнинг оила аъзолари ҳисобидан “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY-336 рейси билан “Жидда-Тошкент” йўналиши бўйича авиачипта сотиб олиниб, ҳамюртларимиз ватанга қайтарилган.

Айни пайтда бемор ўз оила аъзолари бағрига қайтиб, Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам марказида даволанишни давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш