Logo

Будапештда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Декабрь 29, 2025. 09:00 • 2 дақ

245
Будапештда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

БУДАПЕШТ, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонасида Янги йил байрами муносабати билан ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг асосий мазмун-моҳияти ва асосий қоидалари тақдим этилди. Таъкидланганидек, Мурожаатномада мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари таҳлил қилиниб, кейинги йилларда эришилган ютуқлар кўрсатиб ўтилди ҳамда келгуси даврга мўлжалланган устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаш, макроиқтисодий барқарорликни, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, хорижий инвесторлар ва халқаро ҳамкорлар ишончини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, аҳоли фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, энергетика, коммунал, уй-жой ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолиши қайд этилди.

Мурожаатноманинг мақсад ва вазифалари хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар учун долзарблиги, ўзбек диаспораси билан иқтисодий, гуманитар ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида Президентимизнинг маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган 2026 йилни “ Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиш ташаббуси эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш