Эстонияда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси кенг намойиш этилди
Август 28, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 96ТАЛЛИН, 28 август. /“Дунё” АА/. Эстониянинг Таллин, Нарва ва Ярва шаҳарларида Ўзбекистон маданиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ҳумо” ўзбек маданий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувларда Эстонияда истиқомат қилаётган ватандошлар, маҳаллий жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этди.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг миллий маданияти, санъати, анъанавий мусиқа ва рақс санъати, бой тарихий-маданий меросига бағишланган кўргазма ва тақдимотлар намойиш қилинди. Иштирокчиларга мамлакатимизнинг қадимий тарихи, миллий қадриятлари ва замонавий маданий ҳаёти ҳақида маълумот берилди.
Меҳмонларда Ўзбекистон тарихи, миллий қадриятлари ва замонавий маданий ҳаёти катта қизиқиш уйғотди. Ўзбек миллий таомлари тақдимоти иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва ҳудудлари, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг бой маданий мероси, меъморий обидалари ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Эстонияда истиқомат қилаётган ҳамюртлар билан маданий ва маънавий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, уларни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим саналар ва воқеалар билан яқиндан таништириш нуқтаи назаридан мазкур тадбир муҳим аҳамият касб этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



