“Татар-информ” АА: Тошкент халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмасига мезбонлик қилади

Август 28, 2026. 09:29 • 2 дақ

46
“Татар-информ” АА: Тошкент халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмасига мезбонлик қилади

ҚОЗОН, 28 август. /“Дунё” АА/. Татаристоннинг “Татар-информ” ахборот агентлиги Тошкентда бўлиб ўтадиган “CAITME 2026” халқаро тўқимачилик ускуналари кўргазмаси ҳақида мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, 8–10 сентябрь кунлари Тошкентда 17-Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари ва технологиялари кўргазмаси — “CAITME 2026” ўтказилади. Ушбу нуфузли тадбир анъанавий “Global Textile Days” ҳафталигини бошлаб беради.

Кўргазмада дунёнинг 17 мамлакатидан 250 га яқин компания ва брендлар иштирок этиши кутилмоқда. Германия миллий павильон шаклида намойиш этилса, Австрия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Туркия, АҚШ, Швейцария ва бошқа мамлакатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчилари ўз маҳсулотлари билан қатнашади.

“CAITME” Марказий Осиёдаги асосий соҳавий тадбирлардан бири бўлиб, мустақил аудит маълумотларига кўра, МДҲ мамлакатларида ушбу форматдаги энг йирик ихтисослаштирилган тўқимачилик ускуналари кўргазмаси ҳисобланади. Экспозиция корхоналарни модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда минтақа тўқимачилик ва тикувчилик саноати маҳсулдорлигини оширишга қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Кўргазмада Европа ва Осиёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари, жумладан, “Rieter”, “Uster”, “Toyota”, “Muratec”, “Truetzschler”, “Saurer”, “Picanol”, “Karl Mayer”, “Staubli”, “Itema”, “Epson”, “Brückner”, “Groz-Beckert” каби машҳур брендларнинг ускуна ва технологик ечимлари тақдим этилади.

9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “TextileExpo Uzbekistan Sourcing Hub” лойиҳаси муҳим воқеага айланади. Ўзбекистонда илк бор тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва йирик савдо тармоқлари, фабрикалар ҳамда соҳавий компанияларнинг харидорлари сунъий интеллект технологиялари қўлланилган рақамли форматда тўғридан-тўғри B2B музокаралар ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг етакчи тўқимачилик корхоналари ҳам ўз ишлаб чиқариш салоҳияти, маҳсулотлари ва замонавий технологик имкониятларини намойиш этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш