Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Қашқадарёдаги техникумга ноутбук ва планшетлар топширди

Сентябрь 03, 2026. 16:30 • 2 дақ

45
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Қашқадарёдаги техникумга ноутбук ва планшетлар топширди

ИСЛОМОБОД, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги 1-сонли техникумга беғараз ёрдам сифатида еттита планшет ва учта ноутбук тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ускуналар техникумнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда компьютер графикаси, ахборот технологиялари, дизайн ва электромонтаж каби мутахассисликлар бўйича амалий таълим имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.

Техника воситаларининг топширилиши Ўзбекистон Президенти раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасидаги ишларнинг бир қисми бўлди.

Шунингдек ўқинг

Техникум директори Воҳиджон Нурбердиев билан учрашув чоғида томонлар олинган ускуналардан самарали фойдаланиш ҳамда таълим муассасаси негизида IT соҳасига ихтисослашган инновацион ўқув марказини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олди.

“Бу ташаббус ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, таълим жараёни самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий билим ва малакаларга эга мутахассисларни тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшади”, – дея таъкидлади техникум директори.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш