Ўзбекистон Сенати раиси Женевада ХМТ бош директорининг котибияти раҳбари билан учрашди
Июнь 10, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 38
ЖЕНЕВА, 10 июня. /«Дунё» АА/. Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 114-сессияси доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директорининг котибияти раҳбари Беате Андрес билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда муносиб меҳнат тамойилларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга эътибор қаратилди.
Беате Андрес мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма дастур ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.
Халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, суҳбат давомида жорий йилнинг 4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган 12-Глобал ёш парламент аъзолари конференциясига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. МОТ мазкур нуфузли халқаро анжуманнинг ташкил этилишига кўмаклашиш ҳамда ташкилот вакилларининг унда қатнашишидан манфаатдор эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси