Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар

Август 30, 2026. 16:43 • 50 сония

65
Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар

ТОШКЕНТ, 30 август. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон – Ҳиндистон олий даражадаги музокаралари якунлангач, биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.

Маросим мамлакатларимизнинг кўп қиррали муносабатларида янги босқич бошлангани ҳамда икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг рамзи бўлди.

Шунингдек ўқинг


Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси