Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Август 29, 2026. 19:05 • 43 сония

61
Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

ТОШКЕНТ, 29 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Шунингдек ўқинг

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30 август куни бўлиб ўтади. 


Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш