Ўзбекистон Президенти Жанубий Кореяда робототехника бўйича халқаро мусобақада ғолиб бўлган юртдошларимизни тақдирлади

Октябрь 13, 2026. 18:00 • 2 дақ

• 40

ИНЧХОН, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган “FIRST Global Challenge” халқаро турниридаги ғалаба учун робототехника бўйича мамлакат терма жамоаси аъзолари ҳамда уларнинг мураббийларини “Содиқ хизматлари учун” ва “Келажак бунёдкори” медаллари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фармонда иштирокчиларнинг мамлакат халқаро нуфузини ошириш, ёшлар ўртасида илм-фан, илғор технологиялар, ихтирочилик ва инновацияларни оммалаштириш, ватанпарварлик ва миллий ғурурни тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси қайд этилган.

“FIRST Global Challenge” – ёшлар ўртасида муҳандислик кўникмалари, дастурлаш, илмий фикрлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган халқаро муҳандислик олимпиадаси саналади. Мазкур мусобақада 190 га яқин давлат вакиллари иштирок этди.

Бу йилги турнир мавзуси ўрмон ёнғинларига қарши курашга бағишланди. Иштирокчилар ёнғинларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва табиий экотизимларни қайта тиклаш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун роботларни лойиҳалаштирди ва дастурлади.

Шунингдек ўқинг

Турнирнинг расмий натижаларига кўра, Ўзбекистон Хитой ва Мексика жамоаларини ортда қолдириб, умумий самарадорлик рейтингида биринчи ўринни эгаллади ҳамда энг кўп очко тўплагани учун “FIRST Global Grand Challenge Award” олтин мукофотини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси 637 балл тўплаб, турнир рекордини ўрнатди. Тақдим этилган маълумотларга қараганда, жамоа барча 16 баҳсда ғалаба қозонган.

Ўзбекистон жамоаси Венесуэла, Сальвадор ва Молдова вакиллари билан бирга ғолиб чиққан халқаро альянс таркибига кирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш