Ўзбекистон делегацияси МДҲ мамлакатлари Олий суд раислари кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этди

Октябрь 13, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 95
Ўзбекистон делегацияси МДҲ мамлакатлари Олий суд раислари кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этди

МИНСК, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Беларусь пойтахтида МДҲга аъзо давлатлар Олий ва олий иқтисодий судлари раислари кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Олий суди раиси Робахон Маҳмудова бошчилигидаги делегация иштирок этди. Шунингдек, кенгаш йиғилишида Россия, Қирғизистон ва Тожикистон олий судлари раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Анжуманнинг асосий мавзуси МДҲ ҳудудида миллий судлар томонидан чиқарилган қарорлар ижросини таъминлашдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш имкониятларини муҳокама қилишга бағишланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида Ўзбекистон Олий суди раиси Робахон Маҳмудованинг Беларусь Олий суди раиси Андрей Швед ҳамда МДҲ Иқтисодий суди раиси Герман Нурбаев билан икки томонлама музокаралари ҳам бўлиб ўтди.

Учрашувлар чоғида суд жараёнларига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш