Лондонда Марказий Осиё диаспоралари вакиллари ўртасида футбол турнири ўтказилди
Октябрь 13, 2026. 16:30 • 59 сония
• 99
ЛОНДОН, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британия пойтахтида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон диаспоралари вакиллари иштирокида дўстлик футбол турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу спорт тадбири Марказий Осиё давлатларининг Буюк Британиядаги элчихоналари ташаббуси билан ташкил этилди.
Турнирда диаспоралар вакилларидан тузилган саккизта жамоа иштирок этди. Мусобақа давомида қатнашчилар нафақат спорт маҳоратини намойиш этдилар, балки бошқа қардош мамлакатлардан келган биродарлар билан яқиндан танишиш, фикр алмашиш ва янги дўстлик алоқаларини ўрнатиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Бу каби ташаббуслар турли жамоалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, келгусидаги қўшма лойиҳалар учун мустаҳкам замин яратиш ҳамда Буюк Британияда Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатликни юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси