Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан телефон орқали мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Сентябрь 11, 2026. 14:25 • 2 дақ
• 40
ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон – Арманистон муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шу маънода, саноат кооперацияси бўйича янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш долзарб экани алоҳида қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини боғлайдиган логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Президентимиз минтақавий барқарорлик ва изчил тараққиёт учун мустаҳкам асос бўладиган Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.
Икки ва кўп томонлама, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси