Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрига келди
Декабрь 21, 2025. 08:22 • 35 сония
• 66
ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 21-22 декабрь кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
Саммит кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар ўрин олган.
Анъанага кўра, биргаликда амалга оширилган ишларнинг асосий натижалари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилдаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президентининг Японияга расмий ташриф якунланди
Токиода Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди