Россиядан муносабат: Япония минтақа маркази Ўзбекистон билан шериклик қилишдан манфаатдор
Декабрь 21, 2025. 12:25 • 50 сония
• 55
МОСКВА, 21 декабрь. / “Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг катта илмий ходими, МДҲ давлатлари институти бўлим мудири Андрей Грозин “Дунё” АА учун берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи ҳамда “Марказий Осиё + Япония” саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини баён этди:
— Ушбу икки воқеа Ўзбекистон ва Япония муносабатларида ўзига хос рамзий аҳамиятга эга.
Менинг фикримча, Япония билан шериклик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган прагматик сиёсат — яъни имкон қадар кенг кўламли йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш — мазкур ташрифнинг асосини ташкил этади.
Япония минтақа маркази Ўзбекистон билан шериклик қилишдан манфаатдор. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президентининг ташрифи ҳар икки томон — ҳам Токио, ҳам Тошкент учун муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайман.
Умуман олганда, икки мамлакатнинг ўзаро ҳурмати ва манфаатларига урғу берилган ҳолда ўтган ушбу ташриф Марказий Осиё минтақасида транспорт инфратузилмасини яхшилаш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон: Евроосиё маконида прагматик ҳамкорлик ва амалий мулоқотлар ривожланмоқда
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот