Ўзбекистон Президенти “Cengiz Holding” компанияси раҳбарини қабул қилди
Октябрь 16, 2026. 20:45 • 47 сония
• 23
ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгаши доирасида бугун “Cengiz Holding” бошқаруви раиси Меҳмет Женгизни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ошиб, йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди.
“Cengiz Holding” билан мулоқот давомида энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иссиқлик электр станцияларини барпо этиш ҳамда электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси