Владивостокда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди  

Октябрь 17, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 93
Владивостокда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

 

ВЛАДИВОСТОК, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россия Ички ишлар вазирлигининг Приморск ўлкаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алексей Попов, Миграция масалалари бошқармаси бошлиғи Ольга Томилина ҳамда Интерпол Миллий марказий бюроси бўлими бошлиғи Александр Тегай билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Россия ТИВнинг Владивосток шаҳридаги ваколатхонасида бўлиб ўтган учрашувда Приморск ўлкасида ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумотларни Россия Жиноят-процессуал кодексининг 96-моддасига асосан консуллик муассасасига ўз вақтида тақдим этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш-профилактика ишларини жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, миграция соҳасида дуч келинаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш ҳамда идоралараро маълумотлар алмашинувини янада кучайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш