Ўзбекистон Президенти келган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбарини қабул қилди

Июнь 16, 2026. 19:25 • 2 дақ

10
Ўзбекистон Президенти келган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиевни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек ўқинг

Икки мамлакат етакчилари ўртасида савдо-иқтисодиёт, транспорт, сув-энергетика соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар дастурлар ва ҳудудлараро алмашинувларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро ҳамкорлик ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар кун тартибини бойитиш мақсадида Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари давомида ҳамда бошқа шериклик механизмлари доирасида янги лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш