Ўзбекистон Президенти “Incheon International Airport Corporation” компанияси раҳбарини қабул қилди

Сентябрь 15, 2026. 17:40 • 2 дақ

60
Ўзбекистон Президенти “Incheon International Airport Corporation” компанияси раҳбарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига ташриф доирасида бугун “Incheon International Airport Corporation” президенти вазифасини бажарувчи Ким Бом Хо билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

“Incheon International Airport Corporation” компаниясининг Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очиш режалари қўллаб-қувватланди. Унинг негизида аэропортларни бошқариш, рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлаш бўйича компетенциялар марказини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Корея томони қўшма лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишни давом эттириш, аэропортларни бошқариш соҳасида илғор тажриба ва технологияларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистон билан узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш