Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Экспорт-импорт банки билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Сентябрь 15, 2026. 16:01 • 2 дақ

134
Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Экспорт-импорт банки билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Корея Экспорт-импорт банки раиси Хван Ки Ён билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Корея Геология ва минерал ресурслар институти (KIGAM) президенти Квон И Гюн ва Корея Материалшунослик институти (KIRAM) директори ўринбосари Бум Сун Ким ҳам иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш, фармацевтика, муҳим материаллар, таълим ва транспорт соҳаларида банк ва унинг жамғармалари билан кўп йиллар самарали ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳамкорлик бўйича 8 миллиард долларлик янги дастур имзоланишини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни етказиб бериш, Биомарказ ташкил этиш, муҳим минералларни қайта ишлаш ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Оролбўйи ҳудудида Хотин-қизлар тадбиркорлиги марказини очиш ҳамда Тошкент – Самарқанд йўналишида янги темир йўл қурилиши лойиҳасига Жанубий Кореянинг молия институтлари ва компанияларини жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар стратегик муҳим минераллар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшма жамғарма ишга туширилганини мамнуният билан қайд этдилар.

Яримўтказгичлар ва янги материалларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш марказини ташкил этиш масаласини ўрганиш таклиф этилди.

Ушбу лойиҳаларда Корея Геология ва минерал ресурслар институти ҳамда Корея Нодир металлар институтининг фаол иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш