Ўзбекистон Президенти “Lotte Group” компанияси раиси билан учрашув ўтказди

Сентябрь 15, 2026. 15:29 • 2 дақ

117
Ўзбекистон Президенти “Lotte Group” компанияси раиси билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида бугун “Lotte Group” раиси Шин Дон Бинни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси компания Кореянинг мамлакатимиздаги энг йирик инвесторларидан бири эканини, кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик олиб борилаётганини таъкидлади. Устюрт газ-кимё мажмуаси муваффақиятли фаолият юритаётгани алоҳида қайд этилди.

Юртимизда Кореянинг илғор технологиялари асосида девелоперлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳамда мис фольгаси ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Президентимиз компаниянинг мамлакатимиздаги туризм марказларини бошқариш ва меҳмонхона бизнесида хизматлар сифатини ошириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

Якунда икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш юзасидан келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш