Ўзбекистон Президенти Кореянинг хорижий инфратузилма ва урбанизацияни қўллаб-қувватлаш корпорацияси раҳбарини қабул қилди

Сентябрь 15, 2026. 17:10 • 58 сония

80
Ўзбекистон Президенти Кореянинг хорижий инфратузилма ва урбанизацияни қўллаб-қувватлаш корпорацияси раҳбарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида бугун “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори Ким Бок Хван билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқотда мамлакатимиз транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар қўшма инвестиция платформаси ташкил этилганини олқишладилар.

Шунингдек ўқинг

Янги илмий-саноат биокластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида илм-фан, саноат ва замонавий технологияларни бирлаштирувчи яхлит экотизимни шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиб, унда аэропорт, илғор логистика хаблари ва турар жой инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштириш зарурлигини қайд этдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш