Ўзбекистон Президенти Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди
Август 01, 2026. 13:20 • 2 дақ
• 55
ТОШКЕНТ, 1 август. /“Дунё” АА/. Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари норасмий Маслаҳат учрашуви дастурига мувофиқ, бугун Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.
Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.
Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси