Марказий Осиё ва Озарбайжон Президентлари Иссиқкўл соҳилида “Боку” меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этдилар

Июль 31, 2026. 17:58 • 57 сония

42
Марказий Осиё ва Озарбайжон Президентлари Иссиқкўл соҳилида “Боку” меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этдилар

ТОШКЕНТ, 31 июль. /“Дунё” АА/. Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари бугун Иссиқкўл соҳилида янги беш юлдузли “Боку” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар замонавий меҳмонхона мажмуасида ташриф буюрувчилар дам олиши ва халқаро тадбирларни ўтказиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Шунингдек ўқинг

Меҳмонхона 17,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, умумий майдони қарийб 30 минг квадрат метр бўлган 120 дан ортиқ хонали етти қаватли бинони, бассейн, аквапарк, спорт ва кўнгилочар инфратузилмани ўз ичига олади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш