Ўзбекистон Президенти Бразилия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Май 12, 2026. 20:42 • 2 дақ

64
Ўзбекистон Президенти Бразилия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 12 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ташриф билан мамлакатимизга келган Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Бразилия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражада тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, сиёсий ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, кимё, электротехника, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги, селекция, туризм, спорт ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари кун тартибида бўлди.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Ҳукуматлараро комиссия тузиш таклиф этилди.

Томонлар халқаро даражадаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш