Ўзбекистон элчиси ва Япония парламенти депутати икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Май 13, 2026. 18:25 • 57 сония
• 16
ТОКИО, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати, Либерал-демократик партиянинг Халқаро бюроси бош директори Таро Коно билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Япония муносабатларининг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, иқтисодий шериклик ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Таро Коно Япония делегациясининг жорий йил 1-3 май кунлари Ўзбекистонга ташрифи мазмунли ва самарали ўтганини қайд этиб, сафар доирасида эришилган келишувларни амалий рўёбга чиқаришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон-Япония муносабатларини турли йўналишларда янада мустаҳкамлаш ҳамда доимий ишчи алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




