Тошкентда “TextileExpo Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

Май 13, 2026. 17:25 • 3 дақ

10
Тошкентда “TextileExpo Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда “TextileExpo Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда “TextileExpo Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда “TextileExpo Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда “TextileExpo Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда “TextileExpo Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ, 13 май. /“Дунё” АА/. Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Тўқимачилик ва тикувчилик саноати – TextileExpo Uzbekistan 2026” 26-халқаро кўргазмаси бугун ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

13–15 май кунлари ўтказилаётган мазкур халқаро тадбир мамлакат тўқимачилик индустриясининг экспорт салоҳиятини намоён этувчи муҳим бизнес платформаларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Кўргазма “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ҳамда унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” томонидан ташкил этилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик саноатида замонавий технологиялар, инновацион ишлаб чиқариш ечимлари ва халқаро маркетинг механизмларини жорий этиш ҳисобига жадал ривожланмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлиги маҳсулот сифати, ишлаб чиқариш қувватлари ва таъминот тизимининг мослашувчанлиги орқали янада мустаҳкамланмоқда.

Шу нуқтаи назардан, “TextileExpo Uzbekistan” кўргазмаси янги бозорларга чиқиш, бизнес алоқаларини кенгайтириш ва экспорт географиясини диверсификация қилиш учун самарали майдон вазифасини бажармоқда.

2004 йилдан бери ўтказиб келинаётган “TextileExpo Uzbekistan” бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларидан ишлаб чиқарувчилар, халқаро харидорлар, чакана савдо вакиллари ва дистрибьюторларни бирлаштирган нуфузли тадбирга айланган. Кўргазма доирасида янги коллекциялар намойиш этилмоқда, маҳсулот етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилмоқда ҳамда экспорт шартномалари муҳокама қилинмоқда.

Бу йилги кўргазмада Россия, Туркия, Хитой, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатлардан 170 дан ортиқ компания иштирок этмоқда. Шунингдек, яқин ва узоқ хорижнинг 15 мамлакатидан 400 дан зиёд халқаро харидор қатнашмоқда.

Шунингдек ўқинг

Кўргазманинг асосий жиҳатларидан бири анъанавий Байерлар дастури бўлиб, у маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва халқаро харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни таъминламоқда. Мазкур формат қисқа муддатли музокаралар ўтказиш, экспорт шартномаларини имзолаш ва янги савдо ҳамкорликларини йўлга қўйиш учун қулай имконият яратмоқда.

Экспозиция ишлаб чиқариш занжирининг барча босқичларини қамраб олган. Унда калава ип, матолар, трикотаж маҳсулотлари, фурнитура ва аксессуарлар, тайёр кийим-кечак, уй текстили, пайпоқ маҳсулотлари, тўқимачилик саноати учун кимёвий воситалар ва бўёқлар намойиш этилмоқда.

Кўргазманинг яна бир муҳим жиҳати — Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги кўмагида ташкил этилган “MADE IN UZBEKISTAN” жамоавий стендидир.

Анъанага кўра, Хитой компаниялари ҳам кўргазмада фаол иштирок этмоқда. Улар томонидан турли хил матолар, аксессуарлар, уй текстили ҳамда тайёр технологик ечимлар тақдим қилинмоқда.

Бу йил кўргазмада 20 дан ортиқ маҳаллий компания биринчи марта иштирок этмоқда. Улар орасида “Fazo Group”, “Kogon Nur Textile”, “Proftextile”, “Premier Textile” ва “Nisa Future” каби корхоналар бор.

“TextileExpo Uzbekistan” миллий тўқимачилик саноатини глобал бозорларга интеграция қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий тўқимачилик маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш