Ўзбекистон Президенти Туркияга амалий ташрифини якунлади

Ноябрь 12, 2026. 06:20 • 2 дақ

• 28
Ўзбекистон Президенти Туркияга амалий ташрифини якунлади

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, давлатимиз раҳбари Анталия шаҳрида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасида Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этиб, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва бу борадаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди. Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, “яшил” трансформация ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Президенти Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуэрте, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селесте Сауло, Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Саудия Арабистони энергетика вазири, саноат ва минерал ресурслар вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд билан учрашувлар ўтказди.

Бугун эса Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга, Финляндия Президенти Александр Стубб, Словения Президенти Наташа Пирц Мусар, Бангладеш Бош вазири Ториқ Раҳмон, БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Ясмин Фуад ҳамда БМТ Тараққиёт дастури Администратори Александр Де Кроо билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Анталия халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Туркиянинг расмий шахслари кузатиб қўйди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш