Анталия шаҳрида Ўзбекистон Президенти Бангладеш Бош вазири билан учрашди

Ноябрь 11, 2026. 18:56 • 56 сония

• 22
Анталия шаҳрида Ўзбекистон Президенти Бангладеш Бош вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси сессияси доирасида бугун Бангладеш Бош вазири Ториқ Раҳмон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, самимий мулоқотда Ўзбекистон – Бангладеш муносабатларини янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал тус олгани, товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва уни амалий мазмун билан бойитиш, жумладан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий шериклик ва саноат кооперациясини кенгайтиришга келишиб олинди.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш