Анталия шаҳрида Ўзбекистон Президенти Грузия Президенти билан учрашув ўтказди
Ноябрь 10, 2026. 23:40 • 2 дақ
• 41
ТОШКЕНТ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркияга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон–Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат парламентлари, вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони изчил ортиб бормоқда. Мамлакатимизда грузиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган рақамли банк фаолият юритмоқда.
Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, саноат кооперациясини илгари суриш, туризмни ривожлантириш, транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда икки мамлакат ҳудудларини иқтисодий ҳамкорликка кенг жалб этиш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси