Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар
Июль 24, 2026. 14:10 • 2 дақ
• 62
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қозоғистон Президенти Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани, жумладан, товар айирбошлаш ҳажми ошаётгани, устувор тармоқларда муҳим кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси