Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Май 22, 2026. 15:03 • 58 сония

81
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

ТОШКЕНТ, 22 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражалардаги самарали алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаол ривожланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, йил бошидан буён 23 фоизга ошди. Саноат, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда, шу жумладан, минтақалар даражасида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш