Ўзбекистон элчиси ICCROM бош директори билан учрашди

Май 22, 2026. 15:25 • 2 дақ

59
Ўзбекистон элчиси ICCROM бош директори билан учрашди

РИМ, 22 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Абат Файзуллаев Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш масалаларини ўрганиш халқаро маркази (ICCROM) бош директори Аруна Франческа Мария Гужрал билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Марказ раҳбари Ўзбекистоннинг 2024 йилда ICCROMга аъзо бўлганидан мамнунлигини билдириб, мамлакатимиз билан ўзаро англашув меморандуми қисқа муддатда имзоланганини алоҳида таъкидлади.

Аруна Гужралнинг сўзларига кўра, бу республикада маданий мерос соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидан далолат беради.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида Самарқанд вилоятида ICCROM томонидан амалга оширилган тадбирлар, ташкилотнинг Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан яқин ҳамкорлиги ҳақида маълумот берилди.

Аруна Гужрал мамлакатимизнинг бой маданий мероси жаҳон ҳамжамияти учун алоҳида аҳамиятга эга эканини инобатга олиб, шу йили Ўзбекистонга ташриф буюришидан мамнунлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш