Швеция матбуоти: Ўзбекистон акциялари Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштирилди

Май 22, 2026. 14:25 • 2 дақ

31
Швеция матбуоти: Ўзбекистон акциялари Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштирилди

СТОКГОЛЬМ, 22 май. /“Дунё” АА/. Швециянинг етакчи “Diplomatic World Sweden” нашри Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси – UzNIF акцияларининг Лондон фонд биржасида жойлаштирилишига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, мазкур ташаббус Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва либераллаштириш сиёсатининг муҳим босқичларидан бири бўлди.

Мақолада хорижий ишбилармон доираларнинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортиб бораётгани, шунингдек, мамлакатнинг глобал молиявий-иқтисодий тизимга интеграциялашув жараёнлари кенгаяётгани қайд этилган.

Экспертлар фикрича, UzNIF акцияларининг оммавий жойлаштирилиши муваффақиятли ўтгани келгусида Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий компаниялари учун халқаро капитал бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

Нашрда ёзилишича, “UzNIF”нинг IPOси акцияларнинг илк бор халқаро фонд биржасида оммавий савдога чиқарилиши 2026 йилда Лондон фонд биржасидаги йирик IPOлардан бири бўлди.

Халқаро таҳлилчилар бу жараённи Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ортиб бораётганининг муҳим белгиси сифатида баҳоламоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш