Ўзбекистон ва Туркия Президентлари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар

Октябрь 29, 2026. 20:15 • 2 дақ

• 19
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Анқара шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Туркиянинг миллий байрами – Республика куни муносабати билан бутун турк халқини қизғин муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, хусусан, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони изчил ўсиб бормоқда. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича мунтазам равишда қўшма тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек ўқинг

Томонлар бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш, Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш, истиқболли лойиҳалар портфелини кенгайтириш ҳамда янги йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Етакчилар бўлажак тадбирлар режаси, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш