Оқтовда оғир аҳволга тушган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатилди

Июль 02, 2026. 16:00 • 2 дақ

43
Оқтовда оғир аҳволга тушган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатилди
Оқтовда оғир аҳволга тушган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатилди
Оқтовда оғир аҳволга тушган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатилди
Оқтовда оғир аҳволга тушган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатилди

ОҚТОВ, 2 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жорий йилнинг июнь ойи давомида ҳаётий мураккаб вазиятга тушиб қолган қатор юртдошларга амалий ёрдам кўрсатилди. Оғир касалликка чалинган, иш тополмаётган, ҳужжат ва маблағлари йўқолган ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган фуқароларнинг мурожаатлари тезкор тарзда кўриб чиқилди.

Жумладан, оғир хасталиги сабабли ишсиз қолган ва молиявий қийин аҳволга тушган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилган бўлса, автоҳалокат оқибатида ҳужжатлари ва маблағларидан айрилган фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, авиачипта олиб берилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, инсультни бошдан кечириб, жарроҳлик амалиётидан сўнг оғир аҳволда бўлган фуқаронинг мамлакатимизга қайтиши таъминланди. Ёлғиз она ва унинг вояга етмаган фарзанди молиявий қийинчиликлар сабабли юртимизга қайтарилди.

Ушбу фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Миграция агентлиги маблағлари ҳисобидан уларни ватанга қайтариш ишлари ташкил этилди. Жараёнда Оқтовдаги Бош консулхона ходимлари томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий амалий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижда бўлиб турган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур ҳуқуқий ва амалий кўмак кўрсатиш борасидаги фаолиятини изчил давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш