Қатардаги ўзбекистонликларга кўмак кўрсатилмоқда: элчихона вазиятни назоратга олган
Март 01, 2026. 15:48 • 44 сония
• 93
Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар муносабати билан Қатарда бўлиб турган 600 га яқин Ўзбекистон фуқароси орасида жабрланганлар аниқланмади. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Доҳадаги элчихонаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 28 февраль куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши оқибатида Тошкентга қайтаётган 48 нафар юртдошимиз Доҳа аэропортида қолиб кетган. Авиакомпаниялар фавқулодда вазият сабаб йўловчиларни меҳмонхона билан таъминлай олмаган бир шароитда, элчихона ходимлари зудлик билан аэропортга етиб борган. Музокаралар натижасида фуқароларимиз, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали ёрдам сўраган ватандошлар вақтинчалик меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Қатар ҳаво ҳудуди очилиб, парвозлар тикланиши билан фуқароларимизнинг Ватанга хавфсиз қайтиши таъминланади. Вазият элчихонанинг доимий назоратида бўлиб, йўловчилар рўйхати мунтазам янгилаб борилмоқда.
Дипломатик ваколатхона юртдошларимизни ваҳимага тушмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга ҳамда хавфсизлик юзасидан одамлар гавжум жойлардан сақланиб, маҳаллий қонун-қоидаларга амал қилишга чақиради.
📞 Мурожаат учун элчихона консули Отабек Муратов билан боғланиш мумкин: +974 5141 1001.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
