Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бошланди
Май 15, 2026. 17:00 • 1 дақ
• 14ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Конгресс марказида Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев самимий кутиб олди.
Делегациялар раҳбарлари биргаликда суратга тушдилар.
Йиғилиш бошланишидан аввал етакчилар Туркий цивилизация маркази қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.
Қозоғистон ташаббуси билан барпо этиладиган ушбу мажмуа туркий халқларнинг муштарак илдизлари, бой тарихий-маданий мероси ва цивилизациялар бирлигини намоён этишга хизмат қилади. Лойиҳа туркий дунё мамлакатлари ўртасида илмий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий яқинликни мустаҳкамлаш, умумий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган.
Шундан сўнг етакчиларга Қозоғистоннинг рақамли ечимлари ҳамда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг IT ва сунъий интеллект соҳасидаги қўшма ташаббуслари тақдимот қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар






