Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Май 15, 2026. 14:30 • 2 дақ

41
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида Анқарага расмий ташрифи Ўзбекистон–Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янги, янада юқори босқичга олиб чиққани таъкидланди.

Олий даражада эришилган муҳим келишувлар ижроси юзасидан фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, вазирлик ва идоралар ўртасида янгича тизим яратилгани натижасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари самарали ривожланаётгани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларнинг сони жадал ўсиб бормоқда. Турк компаниялари иштирокида салмоқли лойиҳалар портфели шакллантирилиб, ишлар изчил амалга ошириляпти.

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш