Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
Декабрь 22, 2025. 21:05 • 34 сония
• 70
ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, 21 декабрь куни Ўзбекистон етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбарига, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон Президентларига Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бугун Президентимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди ва “Эрмитаж” давлат музейи билан танишди.
Давлатимиз раҳбари амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи
Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрида ЕОИИ саммитида иштирок этди
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди