Logo

Россияда ота-она қаровисиз қолган бир ёшли ҳамюртимиз Саха Республикасидан ватанга қайтарилди

Декабрь 23, 2025. 10:09 • 2 дақ

174
Россияда ота-она қаровисиз қолган бир ёшли ҳамюртимиз Саха Республикасидан ватанга қайтарилди

ВЛАДИВОСТОК, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси томонидан Россиядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Ёқутистон – Саха Республика оилавий тарбияга кўмаклашиш марказида яшаётган бир ёшли С.М. Ўзбекистон фуқароси юртимизга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Россиянинг Саха Республикаси (Ёқутистон)да меҳнат фаолиятини юритаётган юртдошимиз хатога йўл қўйиб, жиноий жавобгарликка тортилади. У ўта йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига алоқадорлиги учун Ёқутистон шаҳар суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Унинг фарзанди ҳибсхонада туғилган. Қизалоқ туғилгандан сўнг Республика оилавий тарбияга кўмаклашиш марказига топширилган.

Маҳкума аёлнинг онаси болани олиб кетиш учун Саха Республикасига келган ва Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бош консулхона томонидан Россия Ташқи алоқалар ва халқлар ишлари вазирлиги Ёқутистон округи маъмуриятининг Васийлик ва ҳомийлик департаментига алоқага чиқилди. Департамент билан болани бувисига бериш бўйича мулоқот амалга оширилди. Қизчани бувисига қайтариш бўйича бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро конвенциялар асосида тегишли ҳужжатлар тайёрланди.

Шундан сўнг, Бош консулхона томонидан болани Ўзбекистонга қайтариш учун махсус сертификат расмийлаштирилди. Россия ҳукумати кўмагида қизча белгиланган тартибда бувисига топширилди.

Ёқутистондаги ўзбек диаспораси фаоллари кўмагида буви ва набирага Ёқутистон–Новосибирск–Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар харид қилиниб, эсон-омон Ватанга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш