Буюк Британияда ислом молияси соҳасида Ўзбекистон бизнес миссияси ташкил этилди

Сентябрь 18, 2026. 12:00 • 2 дақ

115
Буюк Британияда ислом молияси соҳасида Ўзбекистон бизнес миссияси ташкил этилди
Буюк Британияда ислом молияси соҳасида Ўзбекистон бизнес миссияси ташкил этилди
Буюк Британияда ислом молияси соҳасида Ўзбекистон бизнес миссияси ташкил этилди
Буюк Британияда ислом молияси соҳасида Ўзбекистон бизнес миссияси ташкил этилди

ЛОНДОН, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ислом молияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон давлат ва хусусий молия сектори — Марказий банк, “Бизнесни ривожлантириш банки”, “Hayot Bank”, “Anorbank”, “Openbank” ва бошқа тузилмалар вакиллари Буюк Британияга ташриф буюрдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси маълумотига кўра, ташриф доирасида делегация “IFN UK Forum” халқаро форумида иштирок этди. У ерда Европа ва жаҳон ислом молияси ҳамжамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Буюк Британия молия сектори манфаатларини ифода этувчи “TheCityUK” уюшмаси билан ҳамкорликда Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида ислом молияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган бизнес-тадбир ташкил этилди.

Бундан ташқари, “London Stock Exchange”, “HSBC”, “UK Export Finance”, “Gemcorp Capital” ва “Baillie Gifford” вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Асосий эътибор Ўзбекистонда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда ислом молияси инструментларини қўллаш ҳамда халқаро молия институтлари билан институционал ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш