“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон йил бошидан буён 9,1 миллион хорижий сайёҳни қабул қилди

Сентябрь 19, 2026. 15:30 • 2 дақ

44
“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон йил бошидан буён 9,1 миллион хорижий сайёҳни қабул қилди

БРЮССЕЛЬ, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бельгиянинг ихтисослашган “Travel Tomorrow” портали Ўзбекистонга 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида хорижий ташриф буюрувчилар сони 21,1 фоизга ошгани ҳақида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, январдан августгача бўлган даврда мамлакатга 9,1 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Ушбу даврда туристик хизматлар экспорти 53,5 фоизга ўсиб, 4,6 миллиард долларга етди.

Ўзбекистонда, шунингдек, 705 та янги жойлаштириш объекти очилди ва рўйхатга олинган жойлаштириш воситаларининг умумий сони 7,4 мингдан ошди.

Сайёҳлар оқимининг энг юқори ўсиши Хитой ва Малайзиядан қайд этилди - икки баравардан зиёд. Япониядан келган сайёҳлар сони 50 фоизга, Германиядан - 25 фоизга, Франция ва Буюк Британиядан - 21 фоизга ошди.

Ўзбекистон ҳукумати жорий ўн йилликнинг охирига қадар хорижий сайёҳлар сонини 20 миллионга етказишни режалаштирмоқда.



Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш