Роберт Векслер: Америка компанияларининг Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бормоқда

Июнь 17, 2026. 13:00 • 2 дақ

75
Роберт Векслер: Америка компанияларининг Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган АҚШнинг “Petrocas Energy Group” компанияси директорлар кенгаши аъзоси Роберт Векслер “Дунё” АА мухбирига эксклюзив интервью берди.

– Америка компаниялари Ўзбекистонга бу ерда шаклланаётган кенг имкониятлар ҳамда демографик ўсиш суръатлари туфайли қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Вашингтонда тақдим этилган ва бугун мамлакат ичида амалга оширилаётган юртни ривожлантиришга доир изчил ва конструктив ёндашув ҳам муҳим омил саналади.

Форум бизда катта таассурот қолдирмоқда ва бу амалий натижалар билан ўз тасдиғини топмоқда. Тезкор қарорлар қабул қилиш ва максимал даражада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш учун қўшимча ваколатлар олаётган ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органларининг фаол роли алоҳида қайд этилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Мен директорлар кенгаши аъзоси сифатида вакиллик қилаётган “Petrocas Energy Group” компанияси Ўзбекистонда ёқилғини чакана сотиш ва бутун мамлакат бўйлаб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш соҳасида 100 га яқин лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, нефтни қайта ишлаш сектори ҳамда авиация соҳасида самарадорликни ошириш йўналишлари кўриб чиқилмоқда.

Ушбу фаолият доирасида камида 3000 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, қарийб 100 миллион долларлик Америка технологияларини жалб этиш ва умумий инвестициялар ҳажмини тахминан 350 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш