Logo

Саида Мирзиёева: Мен учун тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлардир”.

Январ 20, 2026. 12:42 • 51 сония

69
Саида Мирзиёева: Мен учун тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлардир”.

ТОШКЕНТ, 20 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари, Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоси Саида Мирзиёева 2026 йилги мукофот совриндорларини табриклади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъатида иштирок этиш ва 2026 йилги мукофот совриндорларини чин дилдан табриклаш мен учун катта шараф, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Озарбайжон Республикаси билан Арманистон Республикаси ўртасида эришилган тинчлик келишуви ҳатто узоқ йиллар давом этган ва мураккаб низоларни ҳам ҳал этиш мумкинлигини яққол намоён этди.

Зарқа Яфталини алоҳида таъкидлашни истайман. Унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фаолияти изчил ва қатъиятли саъй-ҳаракатлар орқали инсонлар тақдири, бутун ҳамжамиятлар келажагини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатади.

Мен учун тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлардир”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш