Logo

“Кабар” АА: Ўзбекистон 2030 йилгача 20 миллион сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда

Январ 20, 2026. 12:02 • 54 сония

33
“Кабар” АА: Ўзбекистон 2030 йилгача 20 миллион сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда

ЎШ, 20 январь. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон 2030 йилгача хорижий сайёҳлар сонини 20 миллионга етказишни мақсад қилган” сарлавҳали мақолада Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш стратегияси доирасида ушбу соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ҳозирги 3,5 фоиздан 7 фоизгача ошириш режалаштирилган. Бунга инвестицияларни фаол жалб қилиш, туризм хизматлари сифатини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш орқали эришилиши қайд этилган.

Мақолада, ҳозирги вақтда Ўзбекистонга ҳар йили 11 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюриши, 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 20 миллионга етказиш кўзда тутилгани ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, туризм хизматларининг йиллик экспортини 6 миллиард долларга етказиш ҳам мақсад қилинган.

“Туризмни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири инфратузилмани модернизация қилишдир. Хусусан, туризм шаҳарлари ўртасида транспорт қатновини яхшилаш, ички авиақатновларни кўпайтириш ҳисобига саёҳат вақтини камида 3 баробарга қисқартириш режалаштирилган”, дея ёзади “Кабар”.

Шу билан бирга, мақола муаллифининг таъкидлашича, Ўзбекистонда туристик йўналишларни диверсификация қилиш

ва ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш