Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистоннинг малакали дипломатлари мамлакатнинг халқаро имижини янада оширмоқда
Январ 20, 2026. 10:41 • 2 дақ
• 54
ЛОНДОН, 20 январь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг машҳур “London Post” нашри муҳаррири Раза Саед “Дунё” АА учун 15 январь куни Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказилган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган йиғилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Президент Шавкат Мирзиёев мураккаб ва шиддатли геосиёсий вазият шароитида ўзбек дипломатиясини юқори баҳолади ва келгуси йилларда фаолиятни фаоллаштириш бўйича дипломатик ваколатхоналар олдида турган янги вазифаларни белгилаб берди.
Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликнинг фаол ва масъулиятли иштирокчиси сифатидаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланганини таъкидлаб, ташқи савдо ҳажми сезиларли даражада ошгани қайд этди. У хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт бозорларини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмаси ва туризмни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган иқтисодий дипломатияни тубдан кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
Ташқи меҳнат миграцияси, хорижда қонуний ва юқори даромадли иш ўринларини кенгайтириш, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, дипломатик ваколатхоналар томонидан кўрсатилаётган консуллик-ҳуқуқий ёрдамни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар самарали тус олди. Кейинги йилларда 11 мамлакат билан стратегик шериклик ўрнатилиб, уларнинг сони 19 тага етди, Қозоғистон, Озарбайжон ва Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди.
Ташқи сиёсий фаолият концепциясини янгилаш, етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича белгиланган режалар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш ва Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга қаратилган фаол ташқи сиёсатига янги суръат бағишлайди.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг малакали дипломатларига мамлакатнинг халқаро имижини янада ошириши учун керакли таклиф ва топшириқлар берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
